Россия Ҳарьков чегараси томон ҳаракатланишни бошлади – Зеленский

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский Россия Харьков области чегарасида ҳужум бошлаганини билдирди. Украина ҳарбий қўмондонлиги ушбу ҳаракатларга ҳозирлик кўрган, деди Зеленский Словакия президенти Зузана Чапутова билан учрашувдан сўнг.

Зеленский ҳозир Украина чегараси яқинида шиддатли артиллерия жанги кетаётганини тасдиқлади. Президент Россия армияси бу йўналишда қўшимча кучларни кўпайтириши ва жалб қилиши мумкинлигига ишонч билдирди.

Аввалроқ Украина Мудофаа вазирлиги Россия Харьков областида Украина мудофаа чизиғини ёриб ўтишга урингани, расмийлар Волчанск ва қўшни районлар аҳолисини эвакуация қила бошлагани ҳақида хабар берган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.