Россия ОАВ чегара бузиб ўтилиши ҳақида: “Ҳалок бўлганлар орасида зобитлар бор. Жанглар давом этмоқда”
Белгород ва Курск областларидаги чегара қишлоқларда тўқнашувлар давом этмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, Курск области ҳудудига камида 15 та техника, жумладан, танклар ва пиёдалар жанговар машиналари кирган.
“Суҳбатдошларнинг аниқлик киритишича, ҳозирча диверсантларни тўлиқ йўқ қилишнинг имкони бўлмаган. Бизнинг йўқотишларимиз ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаяпти, аммо манбалар муаммолар жиддий эканлигини аниқ кўрсатмоқда. Бироқ, душман учун ҳам ҳаммаси яхши кетаётгани йўқ”, — дейилади хабарда.
Каналнинг қайд этишича, «душман» белгиланган чегара ҳудудларидаги омборлар ва штабларга ҳужум қилиш учун артиллериядан фойдаланган.
“Белгород областида ер остида жойлашган иккита махфий штаб йўқотилган. Офицерлар орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор. Қўмондонликда бу борада ваҳима йўқ, бироқ манбалар чегара ҳудудларида жанглар ҳафта охиригача давом этиши мумкинлигига ишора қилмоқда. ФХХ ва Россия гвардияси армиядан фаолроқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлашда давом этмоқда. Охирги маълумотларга кўра, ҳарбий хизматга чақирилганлар аллақачон чегарани ҳимоя қилишга жалб қилинган”.
Wargonzo телеграм канали тахминий ҳужум ҳақида биринчи бўлиб хабар берган. Унинг маълумотларига кўра, пикап машиналаридаги бир неча қуролли гуруҳлар артиллерия ва миномётлардан ўққа тутган ҳолда Россия ва Украина чегарасини бузиб ўтишга уринган.
Шарҳлар