Россия МСК бюллетенлар 100% ҳисоблангани ҳақида эълон қилди
Баённомалар 100 фоиз ҳисобланди, дея хабар беради Россия ахборот агентликлари.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Владимир Путин 87,28 фоиз, Николай Харитонов (Россия Коммунистик партияси) – 4,31 фоиз, Владислав Даванков (Янги одамлар) – 3,85 фоиз овозга эга. Охирги ўринда Леонид Слуцкий – 3,20% фоиз овоз билан бормоқда.
Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси баённомаларининг 70 фоизига ишлов бериш натижаларига кўра, Путин 87 фоиздан ортиқ балл тўплаган.
Улашиш:
Шарҳлар