Путин Россиянинг НАТО билан жанг қилиш нияти йўқлигини билдирди
Россия президенти Владимир Путин Россия, гўёки, НАТО билан жанг қилмоқчилиги ҳақидаги хавотирларни “уйдирма” деб атади. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Путиннинг сўзларига кўра, 2022 йилда АҚШнинг ҳарбий харажатлари 811 миллиард долларни, Россияники эса 72 миллиардни ташкил қилган. “Нима, биз мана бу нисбатни кўзда тутган ҳолда НАТО билан жанг қилмоқчимизми? Бу шунчаки бўлмаган гап”, — деди Путин Россия Ғарб мамлакатларига нисбатан таҳдид солаётгани ҳақидаги гапларни сафсата деб атар экан.
“Биз Украинадан кейин Европага ҳужум қилишимиз ҳақида айтилаётган гаплар — бутунлай сафсата, ўз аҳолисидан пул шилиш учун уларни қўрқитишдан бошқа нарса эмас”, — деди Путин. У Россиянинг Европа давлатларига нисбатан тажовузкор ниятлари йўқлигини таъкидлади.
НАТО Россия ҳужумига учраши мумкинлиги ҳақидаги даъволар анчадан буён янграмоқда. Хусусан, яқинда Польша президенти Анжей Дуда CNBC каналига берган интервьюсида Россия 2026 йилдаёқ НАТОга ҳужум қилиши мумкинлигини, бу ҳақда у германиялик экспертлар томонидан тайёрланган маърузалардан бирида ўқиганини айтганди.
Шарҳлар