Подоляк Россия НҚИЗларига ҳужумларни тўхтатиш талаби ҳақидаги янгиликни рад этди

подоляк
Фото: Delfi

Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси “Дождь” эфирида айтиб ўтди.

“Бу сохта маълумотлар. Икки йиллик кенг кўламли урушдан сўнг, ҳеч ким Украинага бу урушни олиб бориш шартларини белгилаб бермайди. Халқаро ҳуқуқ доирасида Украина Россиянинг уруш қуролларини «ёғсизлантириши» мумкин. Ёқилғи уруш учун асосий воситадир. Украина ёқилғи инфратузилмасини йўқ қилишда давом этади”.

Подолякнинг таъкидлашича, Россия «геноцид» ниятларида Украинанинг муҳим инфратузилмасига зарба беряпти, Украина эса уруш инфратузилмасини вайрон қилмоқда.

Аввалроқ Financial Times нашри ўз манбаларига таянган ҳолда, Вашингтон Украинадан нефтнинг жаҳон нархлари кўтарилмаслиги, шунингдек, Москва томонидан жавоб чоралари қўзғатилмаслик учун Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатишни сўрагани ҳақида хабар берган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.