Россия НҚИЗлари дронлар ҳужуми туфайли кунига 600 минг баррел тозаланган нефтни йўқотмоқда

НПЗ
Фото: epravda

Бундай баҳони халқаро нефт трейдери Gunvor Group раҳбари Торбёрн Торнквист Bloomberg агентлигига берган интервьюсида берган. Gunvor Group Россиянинг Украинага бостириб киришидан олдин Россия нефтининг йирик сотувчиси бўлган, бироқ 2022 йил баҳорида шериклар билан алоқаларини узган.

Охирги икки ҳафта ичида Россия нефт саноати йирик дрон ҳужумларига дуч келди. Камида 8 нефтни қайта ишлаш заводи ва нефт базаларига қилинган ҳужумлар ҳужжатлаштирилган. Ҳужумлар фавқулодда хизматларнинг бир неча соат ишлашини талаб қиладиган кенг кўламли ёнғинларга олиб келди.

Шу фонда, деб ёзади Bloomberg, дизел ёқилғиси фючерслари тўрт баробар, бензин фючерслари эса олти баробар ошди. «Бу (дрон ҳужумлари) муҳим, чунки, албатта, у дарҳол нефт маҳсулотлари экспортига таъсир қилади», деган Торнквист. Россия Федерациясидан экспорт кунига бир неча юз минг баррелга қисқарди, деган у.

JPMorgan инвестиция банки таҳлилчилари ўз баҳолашларида янада узоқроққа боришди – улар ҳужумлар ва натижада нефтни қайта ишлаш заводларининг тўхтаб қолиши Россия нефт заводларининг қувватини кунига 900 минг баррелга қисқартиришига олиб келиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.