Россияда сайловларнинг охирги кунида ҳибсга олишлар бошланди
Қозонда полиция соат 12 га сайлов участкаларига келган 20 дан ортиқ маҳаллий аҳолини ҳибсга олгани ҳақида «ОВД-Инфо» хабар беради. Шаҳардаги сайлов участкаларидан бирида ҳарбийлар сайловга келганлардан “бир-икки соат ўтгач” келишни талаб қилмоқда.
▪️Нашрнинг маълумотларига кўра, полиция Волгоградда сайлов участкасига яқинлашаётган уч кишини ҳам ҳибсга олган.
▪️Петербургда ҳарбийлар «Фонтанка» нашри мухбирини Невский проспектидаги сайлов участкасида ҳибсга олган. Полиция мухбирни атрофдагиларга қўл силтаганлик, сўкинганлик ва атрофдагиларга хиралик қилганликда айблаяпти.
▪️Петербургнинг шимолий қисмида тушлик вақтида полиция » жамоат тартибини бузган»ликда айблаб Анастасия Кузнецова исмли фаолни қўлга олган. Бу ҳақда “Ротонда» нашри ёзади.
Шарҳлар