Россия Суданга қурол ва ўқ-дорилар етказиб бериши мумкин
Бу ҳақда Reuters юқори мартабали суданлик генерал Ёсир ал-Аттага таяниб ёзмоқда. Маълум қилинишича, бунинг эвазига Судан томони Россия Федерациясига Қизил денгиздаги ёқилғи қуйиш шохобчасини тақдим этиши мумкин.
Қайд этилишича, Суданнинг собиқ президенти Умар Ал-Башир даврида давлатлар денгиз базасини яратиш бўйича келишувга эришган, бироқ лойиҳа ҳеч қачон амалга оширилмаган. Reuters агентлигининг ёзишича, Россия илгари 2023 йилдан буён амалдаги ҳукумат билан қуролли можарога кирган “Тезкор ҳаракат кучлари” ҳарбийлаштирилган гуруҳи билан алоқа ўрнатган.
Жорий йилнинг март ойида Американинг The Wall Street Journal (WSJ) нашри 2023 йил ёзида Украина ҳарбийлари давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бурхоннинг илтимосига биноан исёнчи кучларни мамлакатдан сиқиб чиқаришга ёрдам бериш учун Суданга келгани ҳақида ёзган эди.
Шарҳлар