Россия “Толибон”ни террорчилар рўйхатидан чиқаришга тайёрланмоқда

талибы
Фото: рамблер

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа масъул идоралар билан “Толибон” ҳаракатининг террорчилик ташкилоти статусини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади DW. Бу ҳақда 1 апрель куни Россия ОАВлари ТИВ баёнотига таяниб хабар берган. “Якуний қарор мамлакат олий сиёсий раҳбарияти томонидан қабул қилинади”, — деган вазирлик.

“Толибон” ҳаракати 2003 йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилгач, Россияда ҳам шундай ташкилот деб тан олинган ва унинг фаолияти тақиқланган эди. Айни вақтда Москва кўп йиллардан буён толиблар билан мулоқотда бўлиб келади. Афғонистонда ҳокимият “Толибон” назорати остига ўтгач, 2022 йил мартида Россия ушбу мамлакат ҳукуматининг биринчи дипломатини аккредитациядан ўтказган эди.

Шунингдек, аввалроқ Россия президентининг махсус вакили Кабулов Россияда толибларнинг террорчилар рўйхатидан чиқарилиши бу нарса БМТ Хавфсизлик кенгаши даражасида юз берганидан кейингина амалга оширилиши мумкин бўлишини айтганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.