Россия ҳарбийлари таслим бўлмоқчи бўлган УҚКнинг 15 аскарини отиб ташлади – Human Rights Watch
2023 йил декабрь ойи бошидан бери таслим бўлишга уринган камида 15 нафар, эҳтимол таслим бўлган яна олти нафар украина аскари ҳалок бўлди, дейилади халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида.
HRW бешта ҳолатни текширди, 2023 йил 2-27 декабрь, 2024 йил 19- ва 25 февраль кунлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган дрон тасвирларини ва 18 февраль куни Телеграм-каналда эълон қилинган украиналик аскар билан суҳбатни текширди ва таҳлил қилди.
22 апрель куни HRW халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга ушбу ҳолатлар юзасидан изоҳ бериш, шунингдек, Россия Қуролли кучлари таслим бўлган украиналик аскарларни асирга олиш ўрнига ўлдириш буйруғи олган-бўлмаслигини кўрсатиш учун сўров юборди. Бу сўровга жавоб олинмади.
9 апрель куни Украина Бош прокуратураси россиялик ҳарбийлар томонидан қатл этилган 54 нафар украиналик ҳарбий асирлар ҳақида маълумотларга эга эканлигини маълум қилди.
Шарҳлар