«Россия бу урушда аллақачон мағлуб бўлганини аниқ биламан» – Лёва Би-2
Таиланд қамоқхонасида бир ҳафта ўтирган “Би-2” гуруҳининг асосчиси Егор Бортник (Лёва Би-2) “Ходорковский LIVE”га интервью берди. Мусиқачиларни ҳибсга олишда россиялик дипломатлар иштирок этган, деб ёзади “МО”. Натижада гуруҳ аъзолари Исроил элчихонаси воситачилигида озод этилган.
«Россия бу урушда аллақачон мағлуб бўлганини аниқ биламан, – дейди гуруҳ раҳбари каналга берган интервьюсида. – Мен буни урушнинг биринчи кунида билардим. Чунки бу ўша уруш эмас, ундан кейин узоқ кутилган тинчлик келади. Шундай бўлса-да, улар украиналиклар ғалаба қозонишини ва кейин Россияда нимадир ўзгаришини кутишмоқда. Менимча, энг ёмони энди бошланаётгандек. Бу фуқаролар уруши, у шунчаки қонли қирғинга айланади, одамнинг тепа сочи тикка бўладиган қирғинга. Менимча, бу уруш шунчаки тугамайди ва ҳамма буни унутади, деб ўйламайман. Бунинг оқибатлари Россия учун ҳалокатли бўлади”.
Лёва яқин келажакда Россияга қайтишни тасаввур қила олмайди: ҳозирча боролмайман. Мен тушунаман, албатта, жуда кўп яхши одамлар (Россияда) турли сабабларга кўра кета олмайди. Яъни, улар ўша ерда яшайди ва меникидан фарқ қилмайдиган фикрга эга. Аммо биринчи кунларданоқ, масалан, нотариусим мен билан ишлашдан бош тортишига дуч келдим. Бу мен қандайдир жирканч туйғуни ҳис қилган пайт эди. Жамият маъносида, таъбир жоиз бўлса, ҳамма нарса ноаниқ. Ҳозир бу жамиятда қандай яшашимни билмайман.»
«Бизнинг ўтмишимизни олиб қўйишди, – дея қўшимча қилади мусиқачи. – Фильмларни томоша қилишнинг иложи йўқ. Сиз кинони қўясиз ва йиртқич ҳайвонларга айланган одамларни кўрасиз. Баъзи одамлар, сиз улар билан яхши дўстона муносабатда бўлгансиз, улар эса бирдан сизга қандайдир ғазаб билан қарашади… »
“Би-2” мусиқачилари ўз ижодида урушга қарши тўғридан-тўғри гапиришмаган, аммо кўплаб мухлислар «Колыбельная» қўшиғида урушга қарши мотивни кўришди, унда «Ҳайвонлар дунёси аввалдан шафқатсиз, аммо тепкини ҳайвонлар эмас, балки одамлар босади” деган сатрлаар бор.
Шарҳлар