Тбилисида Россия ва Грузия ўртасидаги яқинлашув истиқболлари муҳокама қилинди

Фото: pexels.com

“Россия ва дунё: Диалог 2024. Тортишувчи кучлар” – бугун Грузия пойтахтида бўлиб ўтаётган конференция шундай номланади, дея хабар беради “Агентство” Россия ахборот агентлиги.

Айтилишича, уни Алоқани ривожлантириш миллий тадқиқот институти ташкил этган, унинг асосчилари ДХҚ, ФХХ ва Ташқи разведка хизмати (ТРХ)нинг собиқ юқори мартабали зобитлари ҳисобланади.

Анжуман эълонига кўра, Россия ва Грузия экспертлари “Анъанавий қадриятлар икки давлат ва халқларни бир-бирига яқинлаштирувчи омил сифатида” мавзусида мунозаралар ўтказади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.