Россия ва Хитой ядро қуроли сони бўйича АҚШга етиб олиши мумкин
Россия ва Хитой келгуси 10 йил ичида ядро қуроллари сони бўйича АҚШни ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Стратегик қўмондонлиги қўмондони генерал Энтони Коттон маълум қилди.
АҚШ Сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси эшитувларида у аниқлик киритишича, Россия ва Хитойда ядро қуролли ўта тезкор ривожланадиган бўлса, 2035 йилга келиб, уларнинг жанговар каллаклари умумий сони Америка захираларидан ҳам ошиб кетиши мумкин.
Генералнинг фикрича, Хитой ер усти базасига эга ядро қуроллари борасида ҳам АҚШ билан тенглашади. Қўмондоннинг сўзларига кўра, бу соҳада КХДР ва Эроннинг саъй-ҳаракатлари ва амбициялари “АҚШнинг стратегик ҳисоб-китобларига мураккабликнинг янги ўлчовини қўшади”.
Шу муносабат билан Коттон Америка ядро қуроллари тизимларини тезкорлик билан модернизация қилишни давом эттириш зарурлигини қайд этди, аммо АҚШ стратегик ядро кучлари “бугуноқ курашишга тайёрлиги”га аниқлик киритди.
Шарҳлар