Россияда Путин урушни ҳозирги фронт чегарасида якунлашни истаётгани ҳақида гапиришмоқда

путин
Фото: URA

Россия етакчиси Владимир Путин Украинадаги урушни ҳозирги фронт чизиғини тан оладиган сулҳ битимлари орқали тўхтатишга тайёр. Бундай маълумотлар Харьков областидаги янги ҳужумлар фонида пайдо бўлди. Путиннинг бу позицияси ҳақида Reuters тўртта рус манбасига таяниб ёзади.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Путин “урушни ортда қолдириш учун Россиянинг ҳозирги тезлигидан фойдаланишни” афзал кўрган бўларди.

Россия раҳбари энди урушдаги ҳудудий ютуқлар рус халқига “ғалабани сотиш” учун етарли, деб ҳисоблайди, дея қўшимча қилди Reuters манбалари.

Кремлга яқин одамлар Путин ҳар қандай янги ютуқлар миллий сафарбарликни талаб қилишини тушунишини ва буни истамаслигини қайд этади. Путинга яқин яна бир манбанинг айтишича, унинг машҳурлиги 2022 йил сентябридаги биринчи сафарбарликдан бери пасайган.

Сафарбарлик Россия аҳолисининг бир қисмини қўрқитиб, ҳарбий ёшдаги юз минглаб эркакларни мамлакатни тарк этишга мажбур қилди, деб ёзади Reuters. Сўровлар Путиннинг машҳурлиги бир неча поғонага тушиб кетганини кўрсатди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.