Россияда стратегик бўлмаган ядровий кучлар ўқув машғулотларининг иккинчи босқичи бошланди
Россия ва унинг иттифоқчиси Беларус Республикаси стратегик бўлмаган ядровий кучлар ўқув машғулотларининг иккинчи босқичини бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди ва машғулотлар Иттифоқ давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун шахсий таркиб ва техника тайёрлигини сақлашга қаратилганлигини таъкидлади.
Маневрлар давомида, Россия Федерацияси ва Беларус қуролли кучлари бўлинмаларини стратегик бўлмаган ядро қуролларидан жанговар фойдаланиш бўйича биргаликда тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилади, дейилади департамент баёнотида.
Россия Мудофаа вазирлиги машғулотларни май ойи бошида эълон қилиб, улар “ғарб расмийларининг Россия Федерациясига қарши провокацион баёнотлари ва таҳдидларига” жавобан ўтказилаётганини таъкидлади. Маневрларнинг биринчи босқичи 21-май куни Жанубий ҳарбий округда бошланди. Унда “Искандер” мажмуаси ва “Кинжал” гипертовушли ракеталари иштирок этган. Беларус 7-майдан бошлаб тактик ядро қурол ташувчиларини синовдан ўтказа бошлайди.
Шарҳлар