ТАСС: Россиялик икки конкида учувчи спортчилар Ўзбекистон учун кураш олиб боришни режалаштирмоқда
Жуфтликда иштирок этаётган фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев келаси мавсумдан бошлаб Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни режалаштирган ва трансфер учун ҳужжатларни тақдим этган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Гаиниш ва Чигирев келаси мавсумдан бошлаб Ўзбекистон учун курашга тайёргарлик кўрмоқда, трансфер учун ҳужжатлар тақдим этилди”, — деб хабар бермоқда ТАСС.
Конкида учувчилар 2022 йилда бирлашдилар, улар бир қатор мусобақалар ғолиби.
Улашиш:
Шарҳлар