Россиянинг Мозамбикдаги элчиси Мапутода тўсатдан вафот этди

Фото: ТАСС

Россиянинг Мозамбикдаги элчиси Александр Суриков Мапутода тўсатдан вафот этди, унинг ўлимининг дастлабки версияси инсульт дейилмоқда. Бу ҳақда TASS агентлигига Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

“Россиянинг Мозамбикдаги элчиси Суриков Мапутода тўсатдан вафот этди. Дастлабки версия – инсульт. Департамент яқин вақт ичида расмий баёнот эълон қилади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Суриков 68 ёшда эди. Дипломат Россия президенти Владимир Путиннинг 2017 йил 29 июлдаги 348-сон фармони билан Россиянинг Мозамбикдаги элчиси этиб тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.