АҚШ Россиянинг Донбассдаги тактик ютуқлари ва Харьковга ҳужуми ҳақида маълум қилди
АҚШ ёрдами кўп ойларга кечикиши оқибатида Россия Украинадан устунликка эришди, дея маълум қилди Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчи Жон Кирби. Унинг сўзларига кўра, Россия “Украина шарқида, айниқса Донбассда тактик муваффақиятларга эришган”.
“Аввал ҳам айтганимиздек, Конгресс томонидан қўшимча молиялаштириш қабул қилинишининг кўп ойларга кечикиши Россияга устунлик берди, Украина ташаббусни ўз қўлига қайтариб олиши учун вақт керак бўлади”, — деди Кирби брифингда.
Оқ уй вакили, шунингдек, украиналик ҳарбийларнинг Россия Харьков вилоятига ҳужум бошлагани ҳақидаги ахборотини тасдиқлади. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда хабар бермаганди. Америка ҳукумати Киевга ҳужумга тайёрланишда ёрдам бериш учун у билан мувофиқлаштириш ишларини олиб боради. Вашингтон Москва “Харьковда олға силжишга уриниб кўришини” ва “Россия эҳтимол яқин ҳафталарда кейинги қадамларни қўйишини” кутмоқда.
Оқ уй фикрича, Америка кўмаги Украинага Россияга қарши туришда ёрдам беради. Кирбининг сўзларига кўра, ёрдам пакети маъқуллангач, Киев аллақачон артиллерия снарядларини, танкка қарши мажмуалар учун ракеталарни ҳамда АТАCМS узоқ масофали ракеталарини қўлга киритган.
Шарҳлар