“Ростелеком” топ-менежери Россияни Google сервисларидан ўчириб қўйишларига тайёргарлик кўришга чақирди
“Ростелеком”нинг ахборот технологиялари бўйича вице-президенти Дарий Халитов RTVI телеканалига берган интервьюсида россиялик фойдаланувчилар Google хизматларидан узилиши мумкинлигидан жиддий хавотир билдирди. Унинг таъкидлашича, Google Drive ва Gmail каби машҳур хизматлар, шунингдек, турли функциялардан, жумладан, геолокация ва об-ҳаво прогнозларидан фойдаланиш имконини берувчи Google Mobile Services каби машҳур хизматларнинг блокировка қилиш эҳтимоли жуда юқори.
Халитовнинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар чет эл хизматлари исталган вақтда йўқолиб қолиши мумкинлигини тушунишлари керак.
«Андроид операцион тизими Россияники эмас ва технологик мустақилликка эга эмас», дея таъкидлайди у.
Вице-президентнинг қўшимча қилишича, нохуш ўзгаришлар юз берган тақдирда, фойдаланувчилар муайян қийинчиликларга дуч келишлари мумкин, жумладан, YouTube каби хизматлардан фойдаланиш имкониятининг чекланишига.
Шарҳлар