Ростов Тергов изоляторидаги воқеадан сўнг 19-сонли ахлоқ тузатиш колонияси маҳбусларининг сочлари олиб ташланган

Фото: V1

Волгоград яқинидаги 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясининг раҳбарияти Ростов-1 тергов изоляторида воқеадан сўнг барча радикалларнинг сочини олдирганди, дея хабар беради  Mash Телеграм-канали. Маҳбусларнинг сўзларига кўра, колония ходимларининг ўлдирилишига айнан шу сабаб бўлган. Исломчилар диний адабиётларни ўқиш тақиқланганидан ҳам шикоят қилган.

Нашр муаллифларининг қайд этишича, маҳбусларга намозхоналардан фойдаланиш тақиқланган. Хабарда айтилишича, барча радикаллар 19-сонли ахлоқ тузатиш колонияси раҳбариятининг қарори билан кал қилинган.

Mash канали Волгоград областининг Суровикино районида маҳбуслар камида уч нафар муассаса ходимини ўлдирганини маълум қилади. Хабар муаллифларининг аниқлик киритишича, камида етти киши жабрланган ва ҳозир реанимацияда, яна бир неча киши гаровга олинган. Тегишли идоралар бу маълумотга изоҳ бермади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.