Ростов областида уриб туширилган дронлар нефть базасига қулагани айтилмоқда
Ростов областида дронларни уриб туширилган. Улар Новошахтинск нефть базаси ҳудудига қулаган. Бу ҳақда вилоят губернатори Василий Голубев маълум қилади.
“Дронларга берилган зарбалар натижасида улар Новошахтинский нефть маҳсулотлари заводи ҳудудига қулаб тушди”, – деб ёзади Голубев ўзининг Телеграм-каналида. Унинг қайд этишича, ярадорлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Вилоят губернаторининг сўзларига кўра, дрон ҳужуми оқибатларига ойдинлик киритилмоқда. Шу билан бирга, заводнинг технологик қурилмалари ўз ишини тўхтатган.
Ҳудуд раҳбарининг маълум қилишича, бугун, 13 март куни эрталаб Новошахтинскка яқинлашаётган 3 та дрон йўқ қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар