Роттердамда номаълум шахс ўткинчи йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди
19 сентябрь куни кечки пайт Роттердам марказидаги Эразм кўприги яқинида номаълум шахс ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилди. Пичоқли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бири оғир яраланди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак “Аллоҳу акбар” деб бақириб, одамларга тасодифий ҳужум қилган.
Жиноятчи деб тахмин қилинган шахс қўлга олинди, аммо унинг сабаблари ҳақида ҳозирча расмий баёнотлар йўқ. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қотилни 32 ёшли фитнес-тренер қуролсизлантирган. Шунингдек, у NOS телеканалига ҳужумчида иккита узун пичоқ борлигини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар