Исроил ҲАМАС билан музокараларни қайта бошлашга рози бўлди
Қатар, Миср ва АҚШ Исроил ва ҲАМАС гуруҳини Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик асирларни озод этиш ҳақидаги музокараларни қайта бошлашга чақирди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бунга жавобан, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг офиси Исроил делегацияси сулҳ ҳақидаги музокараларда 15 август куни жўнаб кетишини маълум қилди.
Воситачилар томонларни май охирида АҚШ президенти Жо Байден томонидан таклиф қилинган режа асосида битим тузишга даъват этмоқда. Ушбу режа жанговар ҳаралатларни тўхтатиш, асирларни озод этиш, Исроил кучларини Ғазодан олиб кетиш ва анклавни урушдан кейин қайта тиклашни кўзда тутади.
“АҚШ ва воситачилар таклифига мувофиқ, 15 август куни Исроил битим тафсилотларини узил-кесил келишиб олиш ва уни амалга ошириш учун музокарачилар делегатсиясини тегишли жойга юборади”, — дейилади Исроил бош вазири канцелярияси хабарида.
Асирларни озод қилиш эвазига Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокаралар бир ойдан ортиқ тўхтаб қолганидан кейин июлда қайта тикланган эди. Ўшанда Доҳа ва Қоҳирада бир қатор учрашувлар ўтказилган, аммо улар самарасиз бўлган эди.
Шарҳлар