Руан ибодатхонасининг минораси ёнди. У ерда қурилиш ишлари олиб борилаётганди
Франциянинг Руан шаҳридаги ибодатхона ёнди, дея хабар беради BFMTV. Ёнғин сабаблари номаълум.
Руан мери Николас Маер-Россигнол ёзганидек, ёнғинни ўчиршга «барча давлат ресурслари сафарбар қилинган».
BFMTV телеканалининг ёзишича, ибодатхона томида қурилиш ишлари олиб борилган. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видео ва фотосуратларда минорада қурилиш ҳавозаларини кўриш мумкин. Ибодатхонадан ташриф буюрувчилар эвакуация қилинган.
Ёнғинни ўчиришда 70 га яқин ўт ўчирувчи ва 40 та техника иштирок этди, деб ёзади Le Monde нашри. Минорадаги ишлар 2015 йилда бошланган кенг қамровли реставрациянинг якуний босқичи ҳисобланади.
Айни дамда Руан ибодатхонасидаги ёнғин маҳаллийлаштирилган. Бунга тахминан бир соат кетган.
Руан ибодатхонаси Франциянинг миллий мероси ёдгорликларидан биридир. Унинг шимолий минораси 1145 йилда қурилган. 1944 йил 1 июнда ибодатхонанинг ўзи ҳам қаттиқ шикастланган ва кейинчалик қайта тикланган.
Шарҳлар