Руминияда россияпараст президентликка номзодга қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда
Руминияда россияпараст президентликка номзод Кэлин Жоржеску қарши норозилик акциялари давом этмоқда, дея хабар қилади Europa Liberă România. Норозилик акциялари Бухарест, Тимишоара, Ясси, Брашов ва Сибиу шаҳарларида бӯлиб ўтди.
Норозилик акция иштирокчиларининг аксарияти ёшлар бӯлиб, улар Жорджескунинг экстремистик қарашларидан ташвишланаётганликларини билдирдилар.
“Мен бу ерга демократиямиз ҳозир заиф ҳолатда эканлиги сабабли келдим, ва мен қатъий ишонаманки, биз ёш авлод иккинчи турда содир бӯлиши мумкин бӯлган бўлғуси офатнинг олдини олишимиз мумкин», – деди Бухарестда яшовчи талаба қиз нашр журналистларига.
Улашиш:
Шарҳлар