Руминия ҳукумати Россия дипломатини “персона нон грата” сифатида эълон қилди

Фото: газета ру

Россия элчихонасининг дипломати Руминия ҳудудида номақбул шахс деб эълон қилинди. Бу ҳақда Руминия ташқи ишлар вазирлиги хабар беради.

Россиянинг Бухарестдаги элчихонасида ишловчи дипломатининг фаолияти «1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларига зид» деб топилган.

Бу ҳақда маълумот ТИВ раҳбари Луминица Одобеску буйруғи билан Россия Федерациясининг Бухарестдаги муваққат ишончли вакилига Руминия ТИВ қароргоҳида етказилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.