Рус исёнчилари Путинга мурожаат қилишди. Агар унинг журъати ҳали ҳам етса, боғланишини айтишган

Скриншот из видео

Россия Озодлик легиони, Россия кўнгиллилар корпуси ва Сибир батальони Владимир Путинга мурожаат йўллади. Жангчилар Кремл раҳбарини ноқонуний раҳбар деб аташган ва «агар у ҳали ҳам жасоратга эга бўлса» улар билан боғланишга чақиришган.

“Владимир Путин, бутун дунё бир неча кундан бери Россиянинг Белгород шаҳри, Белгород ва Курск вилоятлари қандай фаол жанговар ҳудудга айланганини кузатмоқда. Шу билан бирга, сиз ўрнатган маъмурият, бизнинг кўп марта чақиришимизга қарамай, тинч аҳолини эвакуация қилишга тўсқинлик қилмоқда”, – деган РДК қўмондони Денис “Рекс” Никитин.

Қўзғолончилар Путинни «бу циркни тўхтатишга», руслар тақдири ҳақида ўйлашга ва тинч аҳолини жанговар ҳудуддан эвакуация қилишга рухсат беришга чақиришди.

“Сизнинг сайловларингиз узоқ вақтдан бери бутунлай фарсга айланди. Бомба ва артиллерия ўқлари остида сайлов участкаларида оддий одамларни шоуда қатнашишга мажбурлашни бас қилинг. Ҳаво ҳужуми сигналлари эшитилса, иродани мажбуран ифодалаш ҳам мумкин эмас”, – деган Никитин.

Россиялик кўнгиллиларга кўра, Путин узоқ вақтдан бери қонунийлигини йўқотган ва ҳозирги шароитда «ҳатто сайлов жараёнининг кўриниши ҳам йўқолди» ҳамда Россия зудлик билан, тубдан ўзгаришларга муҳтожлиги ҳамма учун «равшан», дейилган.

“Агар сиз диктатура ва авторитаризмсиз мамлакатимиз келажагини муҳокама қилишга тайёр бўлсангиз, биз ҳам ўз навбатида бундай суҳбатга тайёрмиз. Агар сизда ҳали ҳам жасорат ва масъулият бўлса, биз билан ўзингизга қулай усулда боғланинг», – дея қўшимча қилган Никитин.

Бугун Россиянинг Белгород шаҳрида портлашлар эшитилди – рус исёнчилари йирик ҳужумлар уюштириши ҳақида огоҳлантирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.