Макрон ва Си Цзиньпиннинг биргаликдаги тушлигидан “рус пироги” олиб ташланди
Пиреней тоғларида Франция президенти Эммануэль Макрон ва Хитой раиси Си Цзиньпинга тортилган тушликка тузатиш киритилиб, ундан “рус пироги” олиб ташланган, деб ёзади “РБК”. Бу Россия ва Украина ўртасидаги низо фонида пирогнинг номи туфайли амалга оширилган.
Сиёсатчилар Макроннинг таклифига биноан Пиреней тоғларига ташриф буюрган, тушлик Франция етакчисининг дўсти томонидан бошқариладиган, баланд тоғ устида жойлашган Etape du berger ресторанида ташкил қилинган.
Меню тўлиқ маҳаллий таомлардан ташкил топган, улардан бири эса Францияда “рус пироги” деб аталувчи пишириқ бўлган. У қорағатли пирогга алмаштирилган.
Хитой етакчиси Францияга 5 май куни етиб келганди. У Макрон билан музокаралар олиб борди, шунингдек, фон дер Ляйен иштирокида уч томонлама учрашув ўтказди. Учрашувда Си Цзиньпин Хитой, Франция ва Евроиттифоқ Украинадаги жанговар ҳаракатлар кучайиб кетишига биргаликда қарши туриши кераклигини, тинч музокаралар учун шароитлар яратиши зарурлигини қайд этди.
Шарҳлар