Читада муқаддам судланган эркак 17 ёшли қизни зўрлаб ўлдирди: у урушга кетиши керак эди
Россиянинг Чита шаҳри Железнодорожний туманида 28 ёшли эркак маст ҳолда 17 ёшли талабага ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Забайкалье ўлкаси бўйича тергов қўмитаси.
У қизни зўрлаб, бўғиб ўлдирган, кейин эса қочиб кетган. Бир неча соатдан кейин у ҳибсга олинди ва 28 май куни суд уни ҳибсга олди.
Маҳаллий Chita.ru нашрининг ёзишича, эркак Читага Мудофаа вазирлиги билан Украинадаги урушда қатнашиш учун шартнома имзолаш учун келган. Бу ҳақда унинг ўзи сўроқ пайтида гапирган, деди нашрга ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
“Сибирский экспресс” нашрининг таъкидлашича, бу шахс аввал тўрт марта, жумладан, вояга етмаган болани зўрлаш, ўғирлик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Шарҳлар