«Русские на войне» (“Руслар урушда”) ҳужжатли фильми Торонто фестивалида намойиш этиладиган бўлди
TIFF халқаро кинофестивали ташкилотчилари 17 сентябрь, сешанба куни россиялик-канадалик режиссёр Анастасия Трофимованинг Украинадаги урушда қатнашаётган россиялик аскарлар ҳақидаги фильмини намойиш этади.
Фильм намойиши «фестиваль фаолияти ва жамоат хавфсизлигига таҳдид» туфайли ўтган ҳафта бекор қилинганди. Ушбу картина Канадада Украина расмийлари ва фаолларининг норозиликларига сабаб бўлди. Канада полициясига кўра, TIFF раҳбарияти полициянинг тавсияларини инобатга олмай, фильмни намойиш этишга қарор қилган. Кўриш учун чипталарни 15 сентябрь куни кечқурундан бошлаб сотиб олиш мумкин.
«Русские на войне» (“Руслар урушда”) – биринчи шахс номидан суратга олинган ҳужжатли фильм. Трофимованинг сўзларига кўра, у Украинада россиялик ҳарбийлар сафида етти ой бўлган. «Бу йигитлар қай даражада оддий экани мен учун кутилмаган ҳолат бўлди», – дейди режиссёр.
Трофимованинг олдинги ишларининг аксарияти Яқин Шарққа бағишланган бўлиб, кўплаб фильмлар Russia Today тарғибот телеканали томонидан продюверлик қилинган. Украина Давлат кино агентлиги «Русские на войне» (“Руслар урушда”) фильмини “жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун хавфли восита” ва “тажовузкорларни қурбон сифатида кўрсатишга уриниш” деб атади.
Шарҳлар