Сўровда қатнашган украиналикларнинг ярми Зеленский сайловолди ваъдаларини бажара олмади, деб ҳисобламоқда − КХСИ
Сўровда қатнашган украиналикларнинг 50 фоизи президент Владимир Зеленский сайловолди ваъдаларининг бирортасини ҳам бажармаган ёки оз қисмини бажарган деган фикрда. Бу ҳақда Киев халқаро социология институти томонидан 16-22 май кунлари ўтказилган сўров натижаларида сўз боради.
“Сўровда қатнашганларнинг 18 фоизи В. Зеленский ваъдаларининг кўпини ёки барчасини бажарди, деб жавоб берди (шундан 5 фоизи барча ваъдалар бажарилди, деб ҳисоблайди). Деярли кўпчилик у ўз ваъдаларининг ярмини бажарганига ишончи комил, 50 фоизи эса у ваъдаларининг оз қисмини бажарган ёки ҳеч бирини бажармаган деб ҳисобламоқда (шундан 25% ҳеч бирини бажармаган деб ҳисоблайди)”.
Зеленский барча ваъдаларини бажармаган деб ҳисоблайдиганлар орасида респондентларнинг 50 фоизи буни президент жамоасида инсофсиз, коррупционерлар борлиги билан изоҳлайди.
Ундан кейин тахминан бир хил натижа (26-32%) билан, унинг жамоасида малакали одамларнинг етишмаслиги, кенг кўламли босқинчилик, ўзининг тажрибасизлиги ва олигархларнинг таъсири билан тушунтирган.
Яна респондентларнинг 9-14 фоизи ваъдалар бажарилмаганига сабаб сифатида Зеленскийнинг ўзи коррупционер экани, бошқа мамлакатларнинг таъсири, мухолифат томонидан вазиятнинг “чайқатилиши” ва ваъдаларнинг нореаллигини кўрсатган.
Мобил телефон рақамларини тамодифий танлаш асосида ўтказилган телефон суҳбатлари (computer-assistedtelephoneinterviews, CATI) ёрдамида Украинанинг барча ҳудудларида яшовчи 1002 респондент сўровдан ўтказилган.
Шарҳлар