Сахалинда цунами хавфи эълон қилинди

Фото: кадр из видео

Орол ғарбий соҳилининг қирғоқбўйи қисмлари тўлқинлардан таъсирланиши мумкин, деб хабар бермоқда Сахалин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Сахалиндаги бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш тизими ёқилган, аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинмоқда.

«Шу билан бирга, баландлиги 5 метргача бўлган цунами тўлқинлари Япониянинг ғарбий соҳилидаги ҳудудларга етиб борди», – дейилади хабарда.

Дунёдаги энг йирик Кашивазаки-Карива атом электр станцияси яқинида 0,4 метр баландликдаги цунами қайд этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.