Мексика президентлигига номзод нутқ сўзлаётган саҳна қулаб тушди, 5 киши ҳалок бўлди (видео)
Мексиканинг Нуэво-Леон штати, Сан-Педро-Гарса-Гарсия шаҳрида президентликка номзод Хорхе Алварес Майнес нутқ сўзлаётган саҳна декорациялари кучли шамол туфайли қулаб тушди, оқибатда 50 киши жабрланиб, яна беш киши ҳалок бўлди, деб ёзади “РБК”.
Ўша пайти саҳнада бўлган Майнеснинг ўзи жабрланган. У касалхонага ётқизилгани, аҳволи жойида экани ҳақида ёзган.
Майнес — “Фуқаролар ҳаракати” номли кичик мухолифат партиясидан номзод. Ноқулай об-ҳаво туфайли 24 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган сайловолди тадбирлари тўхтатилди. Майнес эса жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Нуэво-Леонеда қолишини маълум қилди.
Мексикада президент сайловлари июнда бўлиб ўтади, конгресс ва маҳаллий ҳукумат органлари таркиби янгиланади. 20 мингдан ортиқ сиёсатчи янги лавозимларга эга бўлади.
Шарҳлар