Саломе Зурабишвили: «Грузия орзуси» Европага барча йўналишлар бўйича “йўқ” жавобини бериб, ўз танловини қилди
Грузия президенти «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта муҳокамага қўйиш ҳақида баёнот берган ҳукмрон партияни танқид қилди. Зурабишвили «Грузия орзуси» партияси мамлакатнинг Европага қаратилган йўлига «тўсқинлик қиляпти», деб ҳисоблайди.
«Энди ҳаммаси аниқ: «Грузия орзуси» Европага барча йўналишлар бўйича «йўқ» жавобини бериб, ўз танловини қилди», – деди у фавқулодда брифингда.
Зурабишвили Грузия ЕИга аъзо бўлиш учун номзод мамлакат мақомини олдиндан олганини, лекин ҳукмрон партия, унинг фикрича, аъзоликка оид музокараларни бошлашга тўсқинлик қилаётганини маълум қилди.
Улашиш:
Шарҳлар