Салтанат Нукенованинг ўлдирилиши: Судга Қуандиқ Бишимбаевнинг апелляция шикояти тақдим этилди
Астана шаҳар судига ўзининг фуқаролик турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани шафқатсизларча ўлдирганликда айблаб, 24 йилга озодликдан маҳрум этган собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевнинг апелляция шикояти келиб тушди. Бу ҳақда Vlast.kz хабар беради.
Жиноятни яширгани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган гастромарказ директори Бахитжан Байжанов ҳам шаҳар судига апелляция аризаси билан мурожаат қилган.
“Суд идорасида иш 11 июнь, сешанба куни судьяга топширилганини кўрсатилган. Иш чоп этиш учун ёпилган, ундаги ҳужжатларни кўришнинг имкони йўқ”, — деб ёзади Vlast.kz.
Нукенованинг ўлдирилиши 2023 йил ноябрида маълум бўлди. Айни вақтда Қуандиқ Бишимбаев ва унинг қариндоши Бахитжан Байжанов ҳибсга олинган.
Бишимбаев ва Байжанов устидан суд жараёни 27 март куни бошланган. Бишимбаев иккита модда бўйича – ўз рафиқаси Салтанатни ўта шафқатсизларча ва қийнаб ўлдиришда айбланган. Байжанов ўта оғир жиноятни яшириш ва хабар бермасликда айбланган, бироқ кейинроқ суд жиноят ҳақида хабар бермаслик моддаси бўйича иш юритишни тугатган.
13 май куни Бишимбаев 24 йилга, Байжанов эса 4 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Шарҳлар