Дунёнинг энг йирик наркобаронларидан бири АҚШда қўлга олинди
Дунёнинг энг йирик наркобаронларидан бири, Мексиканинг “Синалоа” картели етакчиси Исмаэль “Эль Майо” Самбада АҚШнинг Техас штати Эль-Пасо шаҳрида қўлга олинди, деб хабар беради BBC.
76 ёшли Самбада картелга айни пайтда Америка қамоқхонасида сақланаётган Хоакин “Эл Чапо” билан биргаликда асос солган.
Самбада билан бирга, Гусманнинг ўғли, Хоакин Гусман Лопес ҳам ҳибсга олинган. Уларнинг иккаласи ҳам Техаснинг хусусий аэропортларидан бирида қўлга олинган.
АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд таъкидлашича, Самбада ва Лопес “дунёдаги энг шафқатсиз ва қудратли наркокартеллардан бири”га раҳбарлик қилади.
Февраль ойида АҚШ ҳукумати Самбадани таркибида фентанил бўлган моддани тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида тил бириктиришда айблаган эди.
Шарҳлар