Малави вице-президенти ўтирган самолёт радарлардан ғойиб бўлди
10 июнь куни кечқурун Малави вице-президенти Саулос Чилима ўтирган самолёт мамлакат пойтахти Лилонгведан учиб чиққанидан кейин радарлардан йўқолди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Самолёт бортида яна тўққиз киши бўлган.
Малави президенти Лазарус Чаквера самолётни қидириш бўйича операция бошлашни топширди. Малави президенти ва вазирлар маҳкамаси баёнотида айтилишича, ҳаво кемаси радарлардан ғойиб бўлгач, у билан алоқа ўрнатишга уринишларнинг барчаси муваффақиятсиз бўлган.
Самолёт маҳаллий вақт билан 10:00 да Мзузу шаҳридаги халқаро аэропортга келиб қўниши керак эди. Ҳодиса туфайли президент Багама оролларига ишчи ташрифини бекор қилган.
Саулос Чилима Малави вице-президенти лавозимини 2014 йилдан буён эгаллаб келмоқда. Сиёсий карьерасини бошлагунига қадар у Малавида Unilever, Coca-Cola ва Airtel Malawi каби халқаро компаниялар филиалларида раҳбар лавозимларда ишлаган.
Шарҳлар