Ванкувер аэропортидан учиб чиққан самолётни яшин урди (видео)
Ванкувер аэропортидан учиб чиққан самолётни яшин урди, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.
Воқеа гувоҳлари 3 март куни Ванкувердан Лондонга парвоз қилаётган Air Canada авиакомпаниясининг Boeing 777-300 самолётини яшин уриши жараёнини видеога олишга муваффақ бўлди. Лайнер бортида 500 дан ортиқ одам бўлган. Видеони маҳаллий талаба тасвирга олган — унинг сўзларига кўра, у учувчиликка ўқимоқда ва учиб кетаётган самолётларни томоша қилиш учун аэропортга тез-тез келиб туради.
Яшин уришининг салбий оқибатлари бўлгани йўқ: самолётлар шундай лойиҳалаштирилганки, улар яшин зарбасига бардош бера олади. Шу сабабли борт ўз манзилига қараб ҳаракатланишда давом этди.
Улашиш:
Шарҳлар