Бразилияда самолёт қулаши оқибатида 61 киши ҳалок бўлди
9 август куни Бразилиянинг Сан-Паулу штати Виньедо муниципалитетида АТR-72 самолёти ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”.
У 57 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзосини олиб кетаётган эди, ҳеч ким омон қолмаган. Самолёт шоссе яқинига қулаган. Recanto Florida турар жой мажмуасига зарар етган. Воқеа жойида шошилинч хизматлар иш олиб бормоқда.
Фожиа муносабати билан Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва уч кунлик мотам эълон қилди.
Улашиш:
Шарҳлар