АҚШ КХДРдан қурол етказиб берган россияликларга нисбатан санкциялар киритди
АҚШ Молия вазирлиги чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси россиялик икки нафар жисмоний шахс ва учта компанияга нисбатан санксиялар киритилганини эълон қилди, улар Шимолий Корея қуролининг Москвага етказиб берилишига алоқадор бўлган, деб ёзади DW.
Санкциялар музокаралар ўтказиш чоғида воситачилик қилган Рафаэль Газарян ва Россияга ҳарбий алоқа ускуналарини етказиб беришда кўмаклашган Алексей Буднёвга қарши киритилган.
“Бугунги ҳаракатларимиз КХДР ва Россия ўртасидаги чуқурлашиб бораётган ҳарбий ҳамкорликка халал бериш йўлидаги интилишларимизни акс эттиради”, — деди АҚШ молия вазири ўринбосари Брайан Нельсон.
Ушбу россияликларнинг АҚШдаги активлари блоклаб қўйилади, америкалик фуқароларга эса улар билан ҳар қандай битимларни тузиш тақиқланади.
Шарҳлар