Санкт-Петербургда “Ермак” музёрар кемасида ёнғин содир бўлди
Санкт-Петербург портида утилизацияда бўлган «Ермак» музёрар кемасида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради шаҳар ФВВнинг шаҳар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Литовка.
«Причалда утилизацияда бўлган «Ермак» дизель-электр музёрар кемасининг пастки палубасида ёнғин содир бўлди – 20 квадрат метр майдонни эгаллаган хонада чиқинди ёнмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу музёрар кема утилизацияда турибди”, — дейди у департамент Телеграм-каналида эълон қилинган видеода.
Ёнғин ҳақида соат 11.23 да Кировский тумани, Денгиз портининг 3-мавзеси манзилидан хабар берилган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғинни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 12 та техника ва 46 киши жалб этилган.
Кейинроқ Шимоли-ғарбий транспорт прокуратураси музёрар кемадаги ёнғиндан сўнг тергов бошланганини маълум қилди.
“Шимолий-ғарбий транспорт прокуратураси Санкт-Петербургнинг йирик портида фойдаланилмаётган «Ермак» музёрар кемасида содир бўлган ёнғиндан сўнг ёнғин хавфсизлиги қонунчилигининг бажарилишини текширмоқда”, — дейилади департамент Телеграм-каналида.
Шарҳлар