Санкт-Петербургда ўзбекистонликка ўқ отилди
Санкт-Петербургнинг Виборг шоссеси бўйлаб жойлашган 622-сонли гимназия ёнида қотил фуқарони отиб ташлаган. 78.ru нашрининг хабар беришича, жабрланувчи петербурглик адвокатнинг ҳайдовчи бўлган.
Болаларни гимназияга 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси Рустамбек А. қора рангли Toyota Camry машинасида олиб келган. Кейин петербурглик адвокат ҳайдовчиси болаларни таълим муассасасига кузатиб бориш учун машинадан тушган. Ҳайдовчи машинага қайтаётганида қотил «Макаров» тўппончаси билан унинг бошининг орқа қисмига ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, қотил адашган: унинг нишони ҳайдовчи бўлмаган.
Айни пайтда жароҳатланган одам нафас олаётгани, бироқ ҳушсиз ҳолатда экани маълум. Ҳодиса оқибатида болалар жабрланмаган. Гимназиядаги машғулотлар жадвал асосида олиб борилади. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Эркакни отган қотил қидирилмоқда. Воқеа жойида полиция ходимлари «Макаров» тўппончасидан отилган 9 мм 1 дона гильзани топишган.
78.ru нашри воқеага гувоҳ бўлган фуқаро билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Аёл ўқ қаердан отилганини кўрмаган. Унинг сўзларига кўра, машинага қизча блан эркак ўтирган.
Шарҳлар