Саудия Арабистони Осиё учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда

Экспорт российской нефти обвалился рекордно с начала войны
Фото: МТ

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть-газ компанияси кетма-кет учинчи ой Осиё мамлакатлари учун барча турдаги нефть нархини оширмоқда, дея хабар беради Bloomberg компания маълумотларига таяниб.

Компания Arab Light маркасидаги нефтнинг июнь ойидаги расмий сотиш нархини 90 центга Уммон/Дубай бенчмарки қийматидан юқори бўлган бир баррель учун 2,90 долларгача оширди. Бошқа енгилроқ ва оғирроқ турдаги нефть нархи ҳам май ойига нисбатан ошди.

Шу тариқа Саудия Арабистони Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро хавфини камайтирган ҳолда бозорда таъминотни чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларини намойиш этмоқда. Агентлик томонидан сўралган трейдерлар ва таҳлилчилар ОПEК+ ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича келишувни 2024 йил охиригача узайтиришини тахмин қилмоқда.

22 апрель куни Saudi Aramco  Хитойнинг Hengli Petrochemical компаниясининг 10 фоизини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётганини эълон қилганди. Таклиф этилаётган битим тегишли текширувдан ўтиши ва тартибга солувчи органларнинг рухсатини олиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.