Трамп Зеленскийни тарихдаги “энг буюк савдогар” деб атади
Украина президенти Владимир Зеленский молиявий кўмак олишда давом этиш учун АҚШ президенти сайловида Демократик партия ғолиб чиқишини истаяпти, деди республикачилардан президентликка номзод Доналд Трамп. Украина президентини у “буюк савдогар” деб атади.
“Зеленский — тарихдаги энг буюк савдогар деб ўйлайман. У ҳар сафар мамлакатимизга келганида бу ердан 60 миллиард доллар билан кетади”, — деди Трамп Пенсильваниядаги сайловолди митингида.
У президент сайловида ғолиб чиққан тақдирда Зеленский ва Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, “битим тузиш вақти келгани”ни айтмоқчи.
Шу ҳафта Украина президенти АҚШга ташрифи доирасида БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда. У АҚШ президенти Жо Байден ва Конгресснинг иккала партиядан аъзолари билан учрашади. Трамп ва Камала Харрис ҳам Зеленский билан учрашмоқчи.
Шарҳлар