Туркияда сайёҳлар автобуси ағдарилиб кетди, 15 киши жабрланди
Туркиянинг Невшеҳир вилоятида сайёҳларни олиб кетаётган микроавтобус ағдарилиб кетиши оқибатида 18 киши жабрланди, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”. Уларнинг 15 нафари чет эллик сайёҳлар бўлган.
Микроавтобус Каппадокиядан Анталияга қараб кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг айби билан юз берган, у бошқарувни йўқотган.
Россиянинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилишича, сайёҳларнинг тўққиз нафари Россия фуқароларидир. Жабрланганларга Невшеҳир касалхоналарида биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳеч кимни даволаш учун ётқизишга эҳтиёж бўлмаган.
Улашиш:
Шарҳлар