Эрта қариш синдромига чалинган италиялик Сэмми Бассо вафот этди
Италиянинг Скио шаҳрида эрта қариш синдроми билан энг узоқ умр кўриб келаётган 28 ёшли Сэмми Бассо вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters.
Бассога “прогерия” ташхиси икки ёшида қўйилган. 2005 йилда у ота-онаси билан биргаликда Италияда Прогерияга қарши кураш уюшмасига асос солган. Бассо National Geohraphic телеканалининг “Сэммининг саёҳати” ҳужжатли филмидан кейин дунёга танилган эди. Ушбу фильмда у ота-онаси ва энг яқин дўсти билан АҚШдаги 66-трасса орқали Чикагодан Лос-Анжелесга саёҳат қилади.
Прогерия касаллигида организм эрта қариши оқибатида одамларнинг териси ва ички органларида ўзгаришлар юз беради. Унга чалинган одамларнинг ҳаёт сифати пасаяди, даволанмаган тақдирда эса тахминан 13,5 йил умр кўриши мумкин.
Шарҳлар