Сербия Навальнийни қўллаб-қувватлаб митинг ташкил қилган россиялик фуқарони мамлакатдан чиқариб юбормоқда

Фото: Unsplash.com

Сербия Ички ишлар вазирлиги россиялик фаол Антон Бобришевга республика ҳудудини тарк этишни буюрди, чунки унинг мамлакатда бўлиши “хавфсизликка таҳдид” солади, дея хабар беради N1.

Портал маълумотларига кўра, бир неча кун аввал Бобришевга Сербияда яшаш учун рухсатномани узайтириш ҳам рад этилган, сабаб сифатида россияликнинг мамлакатда кўчмас мулки борлиги кўрсатилган. Бобришев мамлакатни тарк этиши учун 30 кун бор. Унинг ўзи N1 журналисти билан суҳбатда саккиз йилдан бери яшаётган Сербияга нима учун хавф туғдираётганини билмаслигини айтди.

Россия демократик жамиятининг асосчиси (рус эмигрантларининг урушга қарши маҳаллий ташаббуси) Пётр Никитин Бобришев Сербиядаги урушга қарши кўплаб митингларда фаол иштирок этганини айтади ва уни ҳайдалишининг сабаби  Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаб ўтказилган митинги бўлиши мумкинлигини қайд этади. Бобришев уни 2023 йил 4 июлда Сербиянинг Панчево шаҳрида ташкил қилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.