“Сергей Котов” кемаси Қрим соҳилларида ҳужумга учради: воқеанинг аҳамиятини ҳарбий таҳлилчи тушунтиради

Фото: РБК

«Сергей Котов» 2021 йилда сувга туширилган ва 2022 йил май ойида, Украинадаги уруш бошлангандан кейин, флотга қўшилган, деб ёзади ВВС.

Ўша пайтда украин эқипажсиз қайиқлари денгизда жиддий хавф туғдирмаган эди. 22160 лойиҳаси, шубҳасиз, бундай тоифадаги кемалар учун қўйиладиган талабларга жавоб берган.

Бу синфдаги корветлар турли хил вазифаларни бажариш учун яратилган, ҳатто уларга «Калибр» қанотли ракеталарининг ишга туширувчи қурилмаларини жойлаштириш мумкин, лекин уларнинг асосий вазифаси – патрулликни амалга ошириш ва бошқа, каттароқ кемаларни қўриқлаш.

Россияда шундай тўртта кема бор – «Василий Быков», «Дмитрий Рогачев», «Павел Державин» ва «Сергей Котов». Экипаж – 80 гача киши. Унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса аниқ маълум эмас.

Улар 76,2-миллиметрлик артиллерия ўрнатмаси ва иккита 14,5-миллиметрлик йирик калибрли пулемётлар билан, шунингдек, радиоэлектрон курашиш тизими билан қуролланган. Лекин бу қуроллар бошқаларни қўриқлаш учун яратилган кема ўзини ҳимоя қилишига етарли бўлмади.

«Сергей Котов» тинч вақтда тезкор чегарачи патрул корвет сифатида самарали бўлиши мумкин эди, аммо уруш вақтида, унинг удумлари ва усуллари тинч вақтдаги ҳарбий қўмондонликнинг тасаввурларидан кескин фарқ қилади.

Эқипажсиз қайиқлар Қора денгизда жуда самарали восита бўлиб чиқди – айниқса, Россиянинг уларни Қора денгиз флоти кемаларига қараб жанговар курс олишидан олдин кузатиб бориш имкониятлари йўқ шароитда.

Кемаларнинг ўзлари ҳам бундай қайиқларга қарши курашиш воситаларига муҳтож – ёки кемаларнинг экипажлари улар билан курашишга тайёр эмас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.