УҚК “Сергей Котов” кемасини йўқ қилганидан кейин РФ ҳарбий денгиз флоти беш суткадан бери Қора денгизга чиқмаяпти
Украина қуролли кучлари Сергей Котов патруль корветини чўктирганидан сўнг, Россия кемалари Қора денгизда жанговар навбатчиликни тўхтатди, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Шу билан бирга, Украина маълумотларига кўра, Россиянинг учта ҳарбий кемаси Ўрта ер денгизида, яна бири – Азов денгизида.
Украина Ҳарбий-денгиз кучлари вакили Дмитрий Плетенчукнинг сўзларига кўра, аннексия қилинган Қрим портларидаги Россия кемалари сони аввалроқ минимал даражага туширилган – бу Украина Қора денгиздаги ташаббусни ўз қўлига олганини ва жанговар ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз шартларини қўйиши мумкин.
Йўқ қилинган «Сергей Котов» патруль кемаси Россия Қора денгиз флотидаги энг янги кема эди.
Россия Мудофаа вазирлигининг веб-сайтида таъкидланишича, ушбу сериядаги кемалар 60 кишидан иборат экипаж томонидан бошқарилади, 60 кун давомида автоном ишлашга қодир ва радиотехник ва гидроакустик қуроллар билан жиҳозланган.
Шарҳлар