Сеул Шимолий Корея билан ҳарбий келишувни тўхтатмоқда

Фото: DW

Жанубий Корея Шимолий Корея билан ҳарбий келишувни тўлиқ тўхтатмоқда.

“Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йилда Кореялараро қурол-яроғларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани Шимолий Кореянинг Жанубий Кореяга кўп миқдорда ахлат шарларини жўнатганига жавобан ўзаро ишонч тикланмагунча тўхтатиб туришга қарор қилди”, — дея хабар беради маҳаллий Yonhap агентлиги. Таклиф мамлакат вазирлар маҳкамасига киритилган.

Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, Пхеньяннинг сўнгги пайтларда амалга оширган провокациялари Жанубий Корея аҳолисига “ҳақиқий зарар етказди ва хавф туғдирди”. “КХДР баланд овоз билан бекор қилган 19 сентябрдаги ҳарбий келишув Корея қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигида кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда”, — дейилади Сеул қарорининг сабабларига изоҳ берилган релизда.

Жанубий Корея расмийлари, шунингдек, бу келишув билан чегараланган демаркация чизиғи яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказиш ва “Шимолий Корея провокацияларига қарши мос ва шошилинч чоралар кўриш” имконини беришига аниқлик киритди.

2018 йил 19 сентябрдаги Кореялараро келишув ҳарбий соҳада давлатлар ўртасидаги кескинликни камайтириш чораларини назарда тутади. 2023 йил  ноябрида Сеул Пхеньян разведка сунъий йўлдошини учиргани сабабли ушбу келишувнинг баъзи бандлари тўхтатилганини эълон қилганди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.